БМТ ҳисобича¸ Сурияда ўлдирилганлар 2900 дан ошди

БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги¸ Сурия қуролли кучлари ҳукуматга қарши намойишларни куч воситасида бостиришга ўтган март ойидан бери ўлдирилган аҳоли сони 2900 дан ошганини маълум қилди.

Олий комиссарлик матбуот котибига кўра¸ Башар ал-Ассад режими томонидан ўлдирилган сурияликларнинг исми-шарифи оид БМТ ходимларида тўлиқ маълумот бор.

БМТ томонидан ҳозирланган мазкур рўйхатга¸ айтилишича¸ март ойида аксил-ҳукумат намойишлари бошланганидан бери бедарак йўқолган фуқаролар исми киритилмаган.

Мазкур рақамлар¸ БМТ нинг Женевадаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши Суриядаги вазиятни муҳокама қилиши арафасида эълон этилди.