Карзай мамлакатда хавфсизлик таъминланмаганини тан олди

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ўз ҳукумати ва АҚШ етакчилигидаги НАТО миссияси Афғонистон халқи хавфсизлигини таъминлай олмагани йўқ, дея баёнот берди.

АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистонга бостириб кирганига 7 октябр куни 10 йил тўлгани муносабати билан Би-Би-Сига берган интервюсида Карзай мамлакатдаги ҳозирги вазият ҳақида жумладан бундай деди.

- Биз Афғонистон халқи хавфсизлигини тегишли тарзда таъминлай олмадик. Бу ҳукуматимиз ва халқаро ҳамкорларимизнинг энг катта камчилигидир,- дея баёнот берди Афғонистон раҳбари.

АҚШ етакчилигидаги кучлар 2001 йилда Толибон режимини ҳокимиятдан ағдарганидан сўнг Афғонистон президенти лавозимини эгаллаган Ҳамид Карзай толибларнинг Покистондаги базалари йўқ қилинмагунича уларни енгиб бўлмаслигини қўшимча қилди.

Карзай агар толиблар ўз вакилини тайинласа, улар билан музокаралар олиб борилиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.