Сурияда сўнгги етти ойда 187 бола ўлди


БМТ маълумотига кўра, Сурияда март ойидан буён давом этиб келаётган ҳукумат билан мухолифат ўртасидаги тўқнашувлар пайтида камида 187 бола ҳалок бўлган.

БМТнинг бола ҳуқуқи қўмитаси раҳбари Жан Церматтен Сурия ҳукуматини болаларга ва аҳолига нисбатан зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

БМТнинг пайшанба кунги баёнотига кўра, президент Башар ал-Ассад режими билан мухолифат кучлари ўртасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганларнинг жами сони 2900 нафарга етди.