Ливия ҳукумат кучлари Сирт шаҳрининг аксар қисмини назоратига олди

Ливия ўтиш даври ҳукумати кучлари ҳокимиятдан ағдарилган Муаммар Қаддафий тарафдорларининг асосий қўрғони бўлиб қолаётган Сирт шаҳрининг аксар қисмини назоратига олган.

Триполидан 360 чақирим узоқда жойлашган Сирт танк ва бошқа оғир қуроллардан ўққа тутилган.

Ўтиш даври кенгаши қўмондони Абдул Салам Гадалла шаҳарнинг 75 фоизи уларнинг қўлида эканини айтган.

Бироқ, ўтиш даври ҳукумати кучлари Сирт шаҳрида қуролланган қаддафийчиларнинг қаршилигига ҳали ҳам дуч келмоқда.

Шунингдек, Бани Валид шаҳри ҳам ҳамон Қаддафийга тарафдор кучлар назоратида қолмоқда.