Мисрдаги тўқнашувда камида 24 одам ўлди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

9 октябр куни Миср пойтахтида Копт насронийлари билан мусулмонлар ва полиция ўртасида юз берган тўқнашувда камида 24 киши нобуд бўлди. Зўравонлик пайтида томонлар бир-бирига тош ва ёнғин чиқарувчи молотов коктейллари отган. Бу президент Ҳусни Муборак феврал ойида ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатда рўй берган энг мудҳиш зўравонлик экани айтилмоқда.