Афғонистон ҳукумати қамоқхоналардаги қийноқлар фактини инкор қилди


Расмий Кобул БМТнинг Афғонистон қамоқхоналарида қийноқлар мунтазам кўриниш олгани ҳақидаги маълумотларини инкор қилди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик бошқармаси БМТ ҳисоботидаги қийноқлар фактларини мутлақо тан олмаяпти.

Душанба куни БМТнинг Афғонистондаги миссияси Афғонистон қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилиши ҳақидаги ҳисоботини эълон қилган эди.

Ҳисоботга кўра, хавфсизлик бошқармасига қарашли қамоқхоналардаги маҳбусларнинг 46 фоизи ва полиция изоляторларидаги тутқунларнинг 35 фоизига қийноқлар қўлланилиши аниқланган.