Марказий Америкада 18 одам табиий офат қурбони бўлди

Марказий Америкада тропик бўрон рўй берган ва ер кўчиши оқибатида камида 18 одам нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган Гватемаладаги 12та дарё суви ўзанидан тошиши кутилмоқда.

Табиий офат сабабли Салвадор ва Никарагуада минглаб одам хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Метеорология маълумотига кўра, Марказий Америкада ёмғир яна икки кун давом этади.