АҚШ президенти Саудия қироли билан сўзлашди

АҚШ Президенти Б.Обама (ч) ва Саудия Арабистони Қироли Абдулоҳ, Риёд ш., 2009 йил 3 июн.

АҚШ Президенти Барак Обама Саудия Арабистони Қироли Абдулоҳ билан телефон орқали сўзлашди.

Икки давлат раҳбарлари мулоқоти чоғида Саудиянинг АҚШдаги элчисига қарши Эрон қўллаб-қувватлагани айтилаётган, фош қилинган суиқасд режаси муҳокама қилинди.

Оқ уй эълон қилган баёнотда Обама ва қирол Абдуллоҳ иддао қилинаётган фитна “фундаментал халқаро нормалар, этика ва қонуннинг қўпол равишда бузилиши” эканини таъкидлагани маълум қилинган.

АҚШ ва Саудия раҳбарлари “халқаро ҳамжамият ушбу хатти-ҳаракат учун масъул бўлганларга қарши кучли ва муштарак жавоб қайтариш”га қарор қилинганлар.