Тимошенкога янги айб қўйилди

Украина хавфсизлик хизмати мамлакат собиқ Бош вазири Юлия Тимошенкога қарши яна бир жиноий иш қўзғади.

Бу гал Тимошенкога у “Украина ягона энерготизими” давлат ширкатига президентлик қилган даври билан боғлиқ айб қўйилмоқда. Ширкат Тимошенко раҳбарлиги пайтида Россия Мудофаа вазирлигига 405 миллион доллар қарз бўлиб қолган ва Киев ҳозирги ҳукумати бу жараëн бўйича жиноий текширув бошлашга “яшил чироқ” берди.

Айни пайтда Amnesty International халқаро инсон ҳақлари гуруҳи Тимошенкони сиëсий маҳбус деб топди ва Киев раҳбариятини уни зудлик билан озод этишга чақирди.

Сешанба куни Киев шаҳар суди собиқ Бош вазирни 2009 йилда Россия билан газ келишувини имзолаш жараëнида ўз ваколатини суистеъмол қилган деб топди ва уни 7 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Мазкур маҳкама ҳукми АҚШ¸ Европа Иттифоқи ва Россия ҳукуматлари томонидан сиëсий қарор сифатида кескин қораланди.

Бу танқидларга муносабат билдирган Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Олег Волошин¸ бундай халқаро танқиднинг кутилган экани ва танқидий баëнотлар Украинани Европа Иттифоқида кўришни истмаëтган кучлардан чиқаëтганини таъкидлади.