Словакия парламенти ЕИ қутқарув жамғармасини қутқарди

Словакия парламенти Европа Иттифоқининг қутқарув жамғармаси ваколатларини ошириш таклифини евроҳудудга кирган 17 давлат орасида сўнгги бўлиб маъқуллади.

Евроҳудудда кетма-кет юзага чиқаëтган молиявий бўҳронлар¸ хусусан қарздорлик билан боғлиқ инқирозларга ечим топиш мақсадида ЕИ 440 миллиард евролик Европа Молиявий Барқарорлик жамғармаси ваколатларини оширишни режаламоқда.