Суриядаги намойишларда камида 19 киши ўлдирилди

Сурия президенти Башар ал-Ассад режимига қаршилар ва ҳукумат кучлари ўртасида содир бўлган тўқнашувларда ҳукумат аскарлари ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар тўплаган маълумотларга кўра, намойишчилардан ўн нафари танклар билан қуролланган ҳукумат қўшинларининг Идлиб шаҳридаги Банаш шаҳрига қилган ҳужуми чоғида ўлдирилган.

Дараа шаҳрида эса 7 ҳарбий ва икки қочоқ аскар қуролланган одамлар томонидан ўлдирилгани айтилмоқда.

ЕИ раҳбарияти куни кеча Сурия ҳукуматига тегишли бўлган Марказий Тижорат банки активларини музлатиб қўйди.

БМТ берган маълумотга кўра, шу йил март ойида бошланган намойишлар давомида 3 минг одам ўлдирилган.