Ван Гог ўзини ўзи ўлдирмаган

Афсонавий ҳолланд рассоми Винсент Ван Гог ўз жонига қасд қилмаган, балки бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган.

Рассом ҳаёти ва ижодини ўрганаётган Стивен Найфех ва Грегори Уайт Смит бизга шу пайтгача номаълум ҳужжатлар ва гувоҳлар кўрсатмаларига асосланиб рассом ўзини ўзи ўлдирмаган, деган хулосага келганлар.

Уларга кўра, Ван Гог ҳаётининг оҳирги кунлари Франциянинг Овер-сюр-Уаз шаҳрида яшаган ва шу шаҳардаги буғдойзорга расм солиш учун борган рассом 1890 йилда икки ўспирин тарафидан отиб ўлдирилган.

Шу пайтгача Ван Гог буғдойзорда ўзини ўзи отиб ўлдирган, деб айтиб келинарди.