Покистонда 9 аскар ва 14 жанггари ҳалок бўлди

Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Афғонистонга туташ минтақасида рўй берган жангларда ҳукуматнинг 9 аксари ва 14 исломий жанггари ҳалок бўлгани айтилмоқда. Расмийларга кўра, жанг Хайбар минтақасининг Бара туаманида рўй берган. Хайбар Толибон ва ал-Қойда жанггарилари фаол бўлган минтақалардан биридир.

Покистон Чегара қўшинларининг мулозимига кўра, жанг чегара постига ҳужум қилинганидан сўнг чиққан. Шахси сир тутилиши билан гапирган мулозим “жангда тўққиз аскаримиз шаҳид кетди ва 14 террорчи ўлдирилди”, дея таъкидлади.

Хайбар довони Покистоннинг Карачи порт шаҳридан Афғонистонга НАТО қўшинлари учун юклар ташиладиган асосий йўлак ҳисобланади.