Қирғизистон ҳозирча Божхона иттифоқига қўшилмайди

Қирғизистон муваққат бош вазири Ўмурбек Бабанов ўз мамалкати 2012 йилнинг 1 январида МДҲ ичида тузилган Божхона иттифоқига қўшилишга тайёр эмаслигини баён қилди.

Бабанов Бишкек ҳукумати Божхона иттифоқига қўшилиш масаласини Россия, Қозоғистон ва Беларус билан муҳокама қилаётгани, бироқ аллақачон келаси йилдан ушбу тузилмага қўшилиш мезоналрига жавоб бера олмаслиги хулоса қилинганини маълум қилди.

Қирғизистон мулозимларининг бир нечтаси Божхона иттифоқига қўшилиш мамлакат учун ҳаёт-мамот масаласи эканини таъкидлаб келади. Бироқ Бабанов душанба куни қилган чиқишида масала хусусида ўзгача фикрни билдирди. Божхона иттифоқи талаблари туфайли Жанубий Қирғизистондаги йирик бозорларда ишлаётган “кўплаб, балки минглаб фуқаролар” ишсиз қолиши мумкин, деди у.