Гилад Шалит Исроилга топширилди

Исроил телевидениеси ва радиоси Гилад Шалит Исроил расмийларига топширилганини хабар қилди.

2006 йилда Ҳамас жанггарилари ўғирлаб кетган Исроил армияси аскари Гилад Шалит қайтариб берилиши эвазига Исроил ўз қамоқхоналаридан бир мингдан ортиқ фаластинлик маҳбусни озод қилиш ҳақида Ҳамас билан келишган.

Мазкур келишувга Миср воситачилигида эришилган.

18 октябр куни Исроил қамоқхоналаридан 477 нафар, кейинроқ 550 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиши режаланган.

Юзлаб фаластинликлар қамоқдан озод қилинадиган яқинларини кутиб олиш учун Ғарбий Соҳил ва Ғазонинг Миср билан бўлган чегара пункти олдига йиғилган.

Ҳамас маҳбуслар озод этилишини “тарихий воқеа” дея атади.