Аҳмад Довутўғли Сурия мухолифатчилари билан учрашди

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли 17 октябр куни Анқарада Сурия миллий кенгаши аъзолари билан учрашди.

Хабарларга кўра, Довутўғли Сурия мухолифати аъзоларига демократик ўзгаришлар учун “тинч йўл орқали” иш олиб бориш кераклигини айтган.

Сентябр ойида хориждаги қатор мухолифат гуруҳларидан иборат Сурия миллий кенгаши ташкил топди.

Ҳозирга қадар дунёнинг бирор давлати мазкур кенгашни Сурия халқи номидан гапириш ҳуқуқига эга бўлган қонуний орган сифатида тан олмади.

Сурияда март ойидан бери президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар давом этиб келмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Нави Пиллейга кўра, етти ойдан бери давом этаётган норозилишлар пайтида 3000 дан ортиқ одам нобуд бўлган.