Ҳиллари Клинтон Ливияга борди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон кутилмаган ташриф билан Триполига борди.

Айтилишича¸ сафардан мақсад Ливия янги ҳукумати билан алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Клинтон Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатга ташриф буюрган АҚШнинг биринчи юқори лавозимли расмийси бўлди.

АҚШ расмийларига кўра, Клинтон АҚШ-Ливия алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар, жумладан, исёнлар пайтида яраланган жангчиларни даволашда кўмаклашиш, талабалар алмашиш ва Қаддафий давридан қолган қурол-аслаҳаларни йўқ қилишда ёрдам беришни назарда тутган янги дастурларни эълон қилади.

Айни пайтда, Германиянинг Wintershall нефт-газ ширкати уруш ҳаракатлари сабабли Ливияда саккиз ойдан бери тўхтаб қолган нефт қазиб чиқариш ишлари қайта бошланганини эълон қилди.