Аҳмадийнажод: АҚШнинг Эрон ҳақидаги иддаолари ёлғон

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Ал-Жазира телевидениеси мухбири билан суҳбатда Саудия Арабистонининг Вашингтондаги элчисига қарши Эрон режалаган суиқасд фош қилгани ҳақидаги АҚШнинг иддаолари уйдирма эканини таъкидлади.

Аҳмадийнажод фикрича, Вашингтон буни Эрон ва Саудия Арабистони ўртасига низо солиб, Форз кўрфазида ҳукмрон бўлишни мақсад қилган.

Ўтган ҳафта АҚШ федерал суди икки шахсни Саудия Арабистонининг Вашингтондаги элчисига суиқасд уюштиришни режалаганликда айблади.

Эрон ва АҚШ паспортларига эга бўлган 56 яшар Мансур Арбобсиёр АҚШ кучлари томонидан ҳибсга олинди.

Айни пайтда¸ Эрондаги Исломий инқилоб посбонлари корпусининг Қудс кучлари аъзоси экани айтилаётган Ғулом Шакурий қидирилмоқда.

Қўшма Штатлар Теҳронга қарши санкцияларни кучайтириш мақсадида Эронни айблаётганини таъкидлаган президент Аҳмадийнажод¸ ўз мамлакати АҚШнинг иддаоларини ўрганиб чиқмаслиги билдирди.