Грузия полицияси мухолифатчи миллиардер пулларини мусодара қилди

Бидзина Иванишвили/

Грузия полицияси иқтидордаги ҳукуматга рақиблик қилишини эълон қилган миллиардер Бидзина Иванишвилига қарашли банкдан бир неча миллион АҚШ доллари миқдоридаги пулни мусодара қилгани хабар қилинмоқда. Карту Банк расмийсига кўра, полиция сешанба куни ўтказган рейд пайтида, банкда пул ювиш операциялари амалга оширилганига оид айбловлар важидан пулни олиб қўйган. Карту Груп бош директори Нодар Жавахишвилининг маълум қилишича, расмийлар 2 миллион АҚШ доллари ва 1 миллион евро миқдоридаги пулни олиб кетган.

Грузия ички ишлар вазирлиги Интернет сайтида эълон қилинган баёнотда пул ювиш операциялари юзасида ўтказилган тергов доирасида “катта миқдордаги пул” мусодара қилингани тасдиқланди.

Грузиянинг энг бой кишиларидан бири ва 5,5 миллиард АҚШ долларига тенг бойлик эгаси Иванишвили шу ой бошида сиёсий партия тузиб, парламент сайловларида прездент Михаил Саакашвили етакчилигидаги партияга рақиблик қилишини эълон қиллган эди.