Греция парламенти харажатларни қисқартирди

Греция парламенти Афинада тартибсизликларга айланган норозиликларни келтириб чиқарган бюджет харажатларини қисқартириш бўйича чораларни қабул қилди. Бу чоралар доирасида маош ва пенсияларни камайтириш ҳамда солиқларни ошириш кўзда тутилган.

Парламентдаги социалист депутатлар қарши чиққанига қармасдан харажатларни қисқартиш чораларини жорий қилишга кўпчилик овоз берди.

Грецияда давлат дефолтининг олдини олиш уриниши ўлароқ қабул қилинаётган чораларга норози бўлган греклар чоршанба куни умумий ишташлаш эълон қилиб, Афинада кўп минг кишилик намойиш ўтказди. Унда бир киши ҳалок бўлиб, 74 киши жароҳатланди.