Тунисда биринчи марта демократик сайлов ўтказилмоқда

Тунислик сайловчилар сайлов бюлетенларини кўрмоқда.

Тунисда илк бор кўп партиявийлик асосида сайлов ўтказилмоқда.

Мазкур сайлов халқ исёни оқибатида Тунис Президенти Зайн ал-Обиддин Бин Али ҳокимиятдан ағдарилганидан тўққиз ой ўтиб ўтказилмоқда.

Тунисликлар мамлакат парламентидаги 217та ўринга депутатлар сайлайди.

Депутатлар эса мамлакатнинг янги конституциясини ишлаб чиқади ва ҳукумат аъзоларини сайлайди.

Бин Али даврида фаолияти таъқиқланган Исломий Эннаҳда партияси номзодлари парламентда аксар ўринни эгаллаши тахмин қилинмоқда.

“Араб баҳори” деб тарих саҳифасидан жой олган Тунисдаги исёнлардан сўнг Миср, Ливия, Сурия ва бошқа давлатларда ҳам ҳукуматга қарши исёнлар бошланган эди.