Яманда йигирмага яқин одам нобуд бўлди

Яманда 22 октябр куни рўй берган қуролли тўқнашувлар оқибатида қарийиб 20 киши нобуд бўлди.

Бу ҳақда Яман расмийлари ва тиббиёт ходимлари маълум қилди.

Хабарларга кўра, БМТ Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳни истеъфога чиқишга чақирганидан сўнг пойтахт Санаада тўқнашувлар содир бўлган.

Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, отишма пайтида Солиҳнинг рақиблари ва ҳукумат аскарлари, шунингдек, хусусий телеканалнинг битта журналисти нобуд бўлган.

21 октябр куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Ямандаги зўравонликларни қораловчи ва президент Али Абдуллоҳ Солиҳни истеъфога чиқишга ундовчи резолюцияни қабул қилган эди.