Бугун Муаммар Қаддафий дафн қилинади


25 октябр куни Ливиянинг собиқ лидери Муаммар Қаддафий саҳрода яширин равишда дафн қилинади.

Ливия Ўтиш даври Миллий кенгаши маълумотига кўра, Муаммар Қаддафий билан биргаликда унинг ҳалок бўлган ўғли Мутассим ва Қаддафийнинг ёрдамчиси ҳам дафн қилинади.

Қаддафий ўлими Ливияда саккиз ой давом этган зўравонликларга якун ясаши айтилмоқда.

Айни пайтда халқаро ҳамжамият Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбарларини ҳокимиятдан ағдарилган Муаммар Қаддафий қандай ўлгани ҳақида аниқ маълумот беришга чақирмоқда.

АҚШ Давлат департаменти Ливия Ўтиш даври миллий кенгашини Қаддафий қандай шароитда, нима сабабга кўра ўлгани тўғрисида “шаффоф” ҳисобот беришга даъват қилди.

Ўтиш даври Миллий кенгаши Қаддафий унинг тарафдорлари билан янги ҳукумат жангчилари ўртасида содир бўлган отишма пайтида ҳалок бўлганини айтиб, текширув ўтказишга ваъда берди.