Москва Тбилиси таклифини рад қилди

Россиянинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) га аъзо бўлиш сўровига қарши Грузия қаршилигини бекор қилиш учун Тбилиси Москвадан айирмачи гуржи ҳудудлари мустақиллигини тан олишни тўхтатишни сўради.

Аммо Россия президенти ëрдамчиси Аркадий Дворкович бундай сўровни “мутлақ қабул қилиб бўлмас” дея рад қилди.

Москва расмийсига кўра¸ бу талабнинг ЖСТга алоқаси йўқлиги боис¸ Москва уни ҳеч қачон қабул қилмайди.

Мазкур баëнот¸ Жаҳон савдо ташкилотига аъзо Грузия билан Россия расмийлари навбатдаги музокара бошлаши арафасида эълон қилинди.

Ташкилот низомига кўра¸ унга кириш учун ариза берган давлат ЖСТ га аъзо давлат билан икки томонлама можаросини ҳал қилганидан кейин аъзоликка қабул қилинади.

Россия аъзолиги йўлидаги тўсиқни олиб ташлаш учун Грузия¸ Москвадан ўз сепаратчи ҳудудлари Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлат деб тан олишдан воз кечишни талаб қилмоқда.