Италияда сув тошқини қурбонлари ортмоқда


Италия шимолидаги Тоскана ва Лигурияда тўхтовсиз жала қўйиши оқибатида юзага келган сув тошқинидан тўққиз одам ҳалок бўлди, беш киши бедарак йўқолди.

Италия расмийлари хабарига кўра, Лигурия денгизи қирғоқидаги Специя шаҳри ва туристлар шаҳри бўлган Чинква-Террада талофатлар кўп бўлаяпти.

Синоптиклар ноқулай об-ҳаво Италиянинг бошқа ҳудудларига ҳам кўчиши мумкинлигини башорат қилмоқда.

Олти кун аввал Рим шаҳрида юзага келган сув тошқини оқибатида жамоат транспортлари қатнови тўхтатилган эди.