Европа Иттифоқи Грецияга ëрдам беради

Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммитида Грецияга молиявий ëрдам кўрсатиш ва евро барқарорлигини таъминлаш бўйича бир қарорга келинди.

Музокоралар якунида матбуотга гапирган Франция президенти Николя Саркозига кўра, Греция қарзининг 50 фоизи сармоядорлар тарафидан кечилганидан кейин, бир қарорга келиш осон бўлган.

Музокора мобайнида эришилган бошқа натижалар ҳақида Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард маълум қилди.

- Кун охирига бориб бир неча унсурлардан иборат қамровли режани қабул қилдик. Бу режа Грециядаги вазият ечимига ҳусусий секторни жалб қилишни тақозо қилади. Банкларни рекапитализация қилишни Евроиттифоқнинг барча аъзолари маъқуллашди. Европа молиявий барқарорлик жамғармаси европага иқтисодий бўҳрон тарқалишини баратараф қилувчи замин ўлароқ кўринади.

Қолаверса иқтисодий ва солиқ интеграцияси борасидаги саъйи ҳаракатларимизда сиëсий якдиллик кузатилмоқда. Бу эса айни муддао, деди Лагард.