Исроил озод қилган 25 маҳбус Мисрга келди

Исроил озод қилган 25 мисрлик ватанида гулчамбарлар билан кутиб олинди.


Мисрда ҳибсга олинган АҚШ ва Исроил фуқароси бўлган Илан Грапел эвазига алмаштирилган Исроил қамоқхоналаридаги 25 мисрлик бугун ватанига қайтарилди. Улардан уч нафари вояга етмаган болалар экани айтилмоқда.

Исроил матбуотига кўра, Илан Грапел ҳам Тел-Авивга етиб келган.

Грапел Мисрда Ҳусни Муборак режимига қарши намойишлар пайти Исроил фойдасига айғоқчилик қилишда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Исроил ҳукумати ва Грапел оиласи бу айбловларни рад этиб келадилар.

Жорий йилнинг 11 октябр куни беш йилдан буён Ғазода асирликда қолаётган яҳудий аскарининг озод қилиниши эвазига Исроил 1027 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилган эди.