Қандаҳорда НАТО базасига ҳужум қилинди

Афғон полициясига кўра, Қандаҳорда НАТО базасига қилинган ҳужумда Халқаро тинчликпарвар кучларга ишловчи афғонистонлик таржимон ҳамда тўрт жанггари ҳалок бўлган.

Қандаҳор полицияси бошлиғи Абдул Розиқ бўлиб ўтган ҳодиса ҳақида шуларни айтди.

"Пайшанба куни соат 2 яримда Толибон ҳужум қилди ва отишма тўрт ярим соат давом этди. Афғон хавфсизлик кучлари отишма чоғи тўрт нафар толибон жанггарисини ўлдирди. Ҳозир вазият полиция назоратида”, - деди Абдул Розиқ.

Ҳужум пайти жанггарилар гранатамётлардан фойдаланган. Ҳужумга Толибон масъулиятни зиммасига олди.