Кобулда НАТОнинг 13 аскари нобуд бўлди

Сўнгги маълумотларга қараганда, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Халқаро кучлар автокарвони кетаётган пайтда бир худкуш ўз машинасига ўрнатилган минани портлатиб юбориши оқибатида НАТОнинг 13 аскари нобуд бўлган.

Бу ҳақда НАТО қўмондонлиги хабар қилди. Айтилишича, ҳарбийлар тушган автобус ҳаракатланаётган пайтда амалга оширилган.

Портлашдан, шунингдек, тинч аҳолидан 3 киши ва бир полиция ходими ўлган.

Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.