АҚШ шимоли-шарқини қор босди

АҚШнинг шимоли-шарқида қор кўп ёққани оқибатида уч миллиондан зиёд турар-жой электр қувватисиз қолди, ҳаво, темир йўл ва автомобил транспорти қатновида узилишлар юз берди.

Табиий офат даражасига кўтарилган ёғингарччиликдан уч киши нобуд бўлди. Нью-Жерси, Коннектикут, Массачусетс ва Нью-Йорк штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Синоптикларга кўра, кучли қор ёғинига сабаб бўлган циклон яқин соатлар ичида йўналишини Канада томон ўзгартиради.