Қандаҳорда БМТнинг уч ходими нобуд бўлди

БМТ Хавфсизлик кенгаши мазкур халқаро ташкилотнинг Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги идорасига қилинган ҳужумни қоралади.

Нигериянинг Хавфсизлик кенгашидаги вакили ҳамда кенгашнинг октяб ойидаги раиси Жой Огю Кобулни жиноят ортида турганларни топиб жазолашга чақирди.

Амалга оширилган ҳужум оқибатида БМТ Қочқинлар ишлари бўйича идорасининг уч ходими ҳалок бўлди, икки ходим яраланди.

Хабарларга қараганда, нобуд бўлганлар ҳамда яраланганларнинг барчаси Афғонистон фуқароларидир.

Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.