Қирғизистонда сайлов участкалари ҳисоб бериб бўлди

Қирғизистон марказий сайлов комиссияси мамлакатдаги барча сайлов участкаларидан олинган баённомаларни қабул қилиб бўлганини эълон қилди.

Якшанба кунги президент сайловида 60 фоиздан кўп овоз олган Атамбаев айни пайтда Қирғизистон Манас аэропортини 2014 йил ўртасигача АҚШ ҳарбийларига ижарага бериш тўғрисидаги шартномага риоя қилишини урғулади.

АҚШ ўз ҳарбийларини Афғонистонга ташлаш ва уларга зарурий юкларни етказишда 2001 йилдан бери Манас аэропортидан фойдаланиб келади.

Россия ҳам Қирғизистонда ҳарбий базага эга. Бироқ Атамбаев Россия базаси тўғрисида ҳеч нарса демади.

Сешанба куни Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида Атамбаев президент сифатидаги фаолиятини бошлаганидан сўнг парламентдаги етакчи коалициянинг таркиби ҳамда ҳукумат таркиби ўзгаражаги тўғрисида баёнот берди.