Истанбулда Афғонистонга оид халқаро анжуман бошланди

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай.

Бугун Истанбулда Афғонистонга бағишланган халқаро анжуман бошланди

Тадбирда жами 20 давлат вакиллари, жумладан, Ҳиндистон, Франция ва Германия Ташқи ишлар вазирлари иштирок этмоқда.

Халқаро анжуманда иштирок этиши кутилган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Истанбулга келмади. Унда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси қатнашмоқда.

Анжуманда АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар 2014 йили Афғонистондан олиб чиқиб кетилганидан сўнг бу мамлакат хавфсизлигини таъминлаш режаси муҳокама қилинади.

Анжуман очилишида нутқ сўзлаган президент Ҳамид Карзай Афғонистонда "террорчи гуруҳлар"га қарши курашда жиддий минтақавий ҳамкорлик зарурлиги ва бу жараёнда Толибон вакиллари ҳам қатнашишлари кераклигини таъкидлади.