Грецияда мамлакат бош вазирининг Европа Иттифоқи ўртасида эришилган келишув бўйича референдум ўтказиш қарори юзасидан бўлиниш пайдо бўлди.
Греция ҳукуматидаги икки вазир ва парламентдаги бир қатор депутатлар Георгиос Папандреу қарорига қарши чиқишди.
Греция бош вазири Евангелос Венизелос Евро ҳудудга аъзолик мамлакат учун катта ютуқ экани ва бу масалани референдумга қўйиш аҳмоқгарчилик эканини айтган.
Душанба куни Греция Бош вазири Георгиос Папандреу молиявий ёрдам хусусида Греция ва Европа Иттифоқи ўртасида эришилган келишув бўйича референдум ўтказилишини эълон қилган эди.
Папандреунинг бу қарори Грецияни молиявий бўҳрондан чиқариш учун кўрсатилаётган ёрдам доирасида режалаштирилган янги кўмакни амалга оширишга келишиб олган Евро зонаси лидерлари учун кутилмаган янгилик бўлди.