Кубаликлар уй сотиши ва сотиб олиши мумкин

Куба ҳукумати шахсий мулк савдоси тўғрисидаги қонун қабул қилди.

Расмий "Гранма" газетасининг пайшанба куни хабар қилишича, Куба фуқаролари ҳамда мамлакатнинг доимий резидентлари бундан буён уй-жойлар, квартиралар ва машиналарни сотиши, харид қилиши ёки совға қилиши мумкин.

Мазкур қонун 10 ноябрдан кучга киради.

Бу социалистик Кубанинг 52 йиллик тарихидаги тарихий ислоҳотдир.

Президент Раул Кастро советча андозалар асосида қурилган турғунликдаги Куба иқтисодиётини аста-секинлик билан ислоҳ қилишга уринмоқда.