Қодиржон Ботиров Швециядан бошпана олди

Қодиржон Ботиров, Қирғизистон, 2010 йил 14 сентябр.

Қирғизистон Республикаси Ўзбек миллий-маданий маркази вице-президенти, Қирғизистон парламентининг собиқ депутати, йирик тадбиркор Қодиржон Ботировга Швеция Қироллиги сиёсий бошпана берди.

Қодиржон Ботировнинг Озодликка айтишича, у Швецияга 3 ноябр куни етиб олган.

28 октябр куни Жалолобод шаҳар суди Қодиржон Ботиров ва яна беш нафар ўзбек лидерлари деб аталаëтган шахслар устидан сиртдан ҳукм чиқарди.

Суд ҳукмга кўра ¸ Қодиржон Ботиров ва Иномжон Абдурасуловлар 2010 йилдаги Ўш воқеаларининг уюштирувчилари сифатида айбдор, деб топилиб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Улар билан бирга судланган Абдураҳмон Абдуллаев, Халилжон Худойбердиевлар 20 йилдан, Жавлон Мирзахўжаев 14 йилга, Муҳаммадрасул Абоқжонов 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳукмга кўра¸ судланганлар мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилинади.