Грецияда янги коалиция ҳукумати тузилади

Греция Бош вазири Георгиос Папандреу.

Греция Бош вазири Георгиос Папандреу мамлакатни иқтисодий бўҳрондан олиб чиқиш учун фавқулодда ҳукумат тузиш борасида Греция Президенти Каролос Папулиас билан музокара олиб бормоқда.

4 ноябр куни Греция парламентида Папандреу ҳукуматига ишончсизлик масаласи овозга қўйилди.

300 депутатдан 153 нафари Папандреу ҳукуматини қўллаб овоз берди.

Парламентда сўзлаган Бош вазир янги коалиция ҳукумати тузилишини эълон қилди.

Папандреунинг мақсади Грецияни банкротликдан сақлаб қолиш учун евро ҳудудига аъзо давлатлар томонидан 130 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратилиши ҳақида эришилган келишувни амалга ошириш учун қўпроқ сиёсий дастакка эга бўлишдан иборат.

Европа раҳбарлари Грецияга молиявий ёрдам кўрсатиш эвазига бюджет харажатларини қисқартириш ва халқ норозилигига сабаб бўлаётган иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилмоқда.