Покистон суди Бхутто иши бўйича айблов эълон қилди

Покистон суди собиқ бош вазир Беназир Бхуттонинг ўлдирилишига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган етти шахс, жумладан, полициянинг икки зобити ва беш нафар толиблар жанггарисига расман айблов эълон қилди.

Прокурор Чаудри Азҳарга кўра, расмий айбловни террорчилик масалалари билан шуғулланувчи суд ҳаками ўқиб эшиттирган.

Бироқ қўлга олинганлар ўзларига қўйилаётган айбловларни инкор қилган.

ДПА ахборот агентлиги хабарига кўра, айблов хавфсизлик чоралари кучайтирилган Равалпинди маҳкамасида бўлган.

Икки маротаба Покистон Бош вазири этиб сайланган Беназир Бхутто 2007 йил Равалпиндида амалга оширилган суиқасд натижасида ҳалок бўлган.