Тайландда сув тошқинидан 500 одам қурбон бўлди


Таиланда бир ойдан зиёд вақтдан буён давом этаётган мудҳиш сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 500дан ошди.

Бангкок расмийлари шаҳарнинг бир қанча туманларида яна эвакуация бўлишидан огоҳлантирди.

Шанба куни Таиланд Бош вазири Йинглак Чиннават радио орқали чиқишида табиий офат талофатларини бартараф қилиш учун уч миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ зарурлигини маълум қилди.

Таиланддаги ушбу сув тошқинлари сўнгги ярим аср давомидаги энг мудҳиш табиий офат ўлароқ баҳоланмоқда.

Таиланднинг шимолий, шимоли-шарқий ва марказий минтақалари аҳолиси сув тошқинидан энг кўп азият чеккан.