Георгиос Папандреу истеъфога чиқадиган бўлди

Греция бош вазири Георгиос Папандреу истеъфога чиқадиган бўлди, лекин лавозимини расман қачон тарк этиши номаълум.

Греция президенти матбуот ҳизмати эълон қилган пресс-релизда таъкидланишича, жаноб Папандреу янги коалицион ҳукуматни бошқармайди.

Бугун Георгиос Папандреу мамлакат мухолифати етакчиси Антонис Самарас билан учрашади.

Айнан шу учрашувда Грециянинг навбатдаги бош вазири ким бўлиши ҳал қилинади.