Lady Gaga тўртта номинация бўйича ғолиб

Америкалик поп-юлдуз Lady Gaga MTV Europe Music Awardsнинг тўртта номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳрида бўлган мукофотлаш маросимида ҳақиқий сими Штефани Жерманотта бўлган 24 яшар Lady Gaga ”Энг яхши ашуллачи”, “энг яхши клип”, “энг яхши қўшиқ”, “энг кўп ишқибоз соҳиби” номинациялари бўйича совринни қўлга киритди.

“Энг яхши ижро” номинацияси бўйича мукофотни “Марсгача ўттиз дақиқа” гуруҳи олди.

Бошқа мукофотланганлар эса Кети Перри, Эминем, Линкин Парклардир.