Эрон ядровий қурол яратиш йўлида синовлар ўтказган

Халқаро Атом энергияси агентлиги Эрон ядровий қурол яратиш йўлида синовлар ўтказгани ҳақда маълумотларга эгалигини айтмоқда.

Агентлик раҳбари Юкия Аманонинг таъкидлашича, Эрон ядровий қурол яратишга қаратилган бир қатор ишларга қўл урган.

Расмий Теҳрон ўзининг ядровий дастури тинч мақсадлар, жумладан атом қувватини қўлга киритиш мақсадини кўзлашини таъкидлаб келади.

Бироқ, Атом энергияси халқаро агентлиги мутахассисларига кўра, Эрон ядровий қурол ишлаб чиқариш устида ишларни ҳозир ҳам давом эттирмоқда.

Айни пайтда Эрон расмийлари Атом энергияси халқаро агентлиги иддаолари асоссиз демоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий агентлик ҳисоботида Эрон ядровий қурол ишлаб чиқараётганини исботловчи бирон жўяли далил келтирилмаганини айтди.