Тожикистонда россиялик учувчилар 8,5 йилга қамалди

Тожикистоннинг Қўрғонтепа шаҳри суди Россия авиаширкатининг икки учувчисини эхтиёт қисмлари контрабандаси, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳамда халқаро авиация қонун-қоидаларини бузганликда айблаб, 8 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди.

Россиянинг Rolkan Investmens Ltd ширкати учувчилари бўлган россиялик Владимир Садовничий ҳамда эстониялик Алексей Руденко маҳкама жараёнида ўзларига қўйилган айбловларни рад этганлар.

Уларнинг адвокати эса суд давомида айблар етарли исботланмаганини айтмоқда.

Адвокат Ғулом Бобоев суд ҳукми юзасидан юқори турувчи инстанцияга арз қилажагини билдирди.

Россиялик учувчилар шу йилнинг баҳорида Қўрғонтепа шаҳри аэропортида Тожикистон махсус ҳизматлари тарақидан ҳибсга олинган эди.

Тергов хулосасига кўра, улар Тожикистон ҳудудига ноқонуий ўтиб, нархи 225 минг доллар турадиган учқич двигателини Россияга хуфёна тарзда олиб кетмоқчи бўлишган.