Россия ва Грузия муросавий келишувга эришди

Бугун Москва ва Тбилиси расмийлари Россияни Жаҳон савдо ташкилоти аъзолигига қабул қилиш учун имкон яратадиган келишувга қўл қўйдилар

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо Грузия ўз сепаратчи ҳудудлари юзасидан Россия билан мавжуд можаро боис Москванинг 18 йиллик уринишларига тўсқинлик қилаëтган эди.

Айтилишича¸ Россия Швейцария томонининг можаро туфайли икки давлат ўртасида пайдо бўлган савдо муаммоларини ҳал этиш таклифини қабул қилганидан сўнг томонлар келишувга қўл қўйиш истагини билдирган.

Бу таклифга кўра¸ Россиянинг Грузия ҳамон ўз ҳудуди деб биладиган Жанубий Осетия ва Абхазия билан чегарасидаги олди-бердини назорат қилиш учун халқаро кузатувчилар жойлаштирилади.

Иккала томон бугун Женевада ўзаро келишувга қўл қўйгач¸ 15 декабр куни Россия расман Жаҳон савдо ташкилоти аъзолигига қабул қилиниши мумкин.