Синай газ қувурида яна портлаш рўй берди

Мисрнинг Исроил билан чегарасига яқин Синай шимолидан ўтган газ қувурида яна портлаш юз берди.

Ушбу қувур орқали Исроил, Сурия ва Иорданияга газ етказилади. Жорий йил бошидан буён Ироилга ўтувчи мазкур қувурда олтита портлаш рўй берди.

Исроил газ импортининг 40 фоизи Миср ҳиссасига тўғри келади. Миср яна Иорданияни ҳам газ билан таъминлайди.