Италия депутатлари ислоҳотлар дастури маъқуллади

Италия Сенати мамлакатни банкротликдан сақлаб қолишга қаратилган ислоҳотлар дастурини тасдиқлади.

Депутатларга тақдим этилган қонун лойиҳасида бошқа чоралар қатори давлатга тегишли мулкларни ҳам сотиш назарда тутилган.

Йиғилишда Бош вазир Силвио Берлускони истеъфога кетгач, унинг ўрнини эгаллаши кутилаётган Европа Иттифоқи собиқ комиссари Марио Монти ҳам иштирок этмоқда.

Айни пайтда бугун Грецияда янги бирлик ҳукумати қасамёдга келтирилади.

10 ноябр куни Европа Марказий банки собиқ вице президенти Лукас Пападемос Грециянинг янги Бош вазири деб эълон қилинди.

64 яшар собиқ банкир етакчилигидаги Греция янги бирлик ҳукумати еврозона давлатлари билан эришилган молиявий ёрдам келишувни тасдиқлаши керак бўлади.