Медведев: Россия Арктикага эътиборни кучайтиради

Россия Арктикада ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун минтақага кўпроқ сармоя ётқизишни режаламоқда.

Хабаровск шаҳрида телевидение орқали чиқиш қилган Россия Президенти Дмитрий Медведев Шимолий қутубдаги ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун Россия хавфсизлик ва бошқа зарурий чораларни кўришини айтди.

Ер куррасидаги нефт ва газ заҳирасининг 25 фоизи Арктика ҳудудида жойлашгани тахмин қилинган.

Шу боис Россия, АҚШ, Канада, Дания ва Норвегия ўртасида Арктикага эгалик даъволари кучайиб бормоқда.

Иқлим исиши оқибатида Арктика музликлари кичрайиб бораётган бир пайтда минтақани тадқиқ қилиш имконияти пайдо бўлмоқда.