Италияда янги ҳукумат тузиш борасида сўзлашувлар давом этмоқда

Италия собиқ Бош вазири Силвио Берлускони.

Италия Бош вазири Силвио Берлускони истеъфога чиққани муносабати билан президент Жоржо Наполитано муваққат ҳукуматга етакчилик қиладиган Бош вазир лавозимига номзодлар кўрсатиш борасида маслаҳатлашув бошлади.

Наполетано 13 ноябр куни парламентнинг иккала палатаси раислари билан учрашди.

Хабарларга кўра, Европа Иттифоқи собиқ комиссари Марио Монти Бош вазир лавозимига асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Шанба куни кечқурун италияликлар жанжаллар гирдобида қолган Силвио Берлусконининг истеъфога чиққанини катта хурсандчилик билан нишонладилар.

75 яшар Силвио Берлускони сўнгги 17 йил давомида Италиянинг етакчи сиёсатчилардан бири бўлиб келди.

У 10 йил давомида Бош вазир лавозимини эгаллаб келди.

Иккинчи жаҳон урушидан бери Италияда ҳеч бир сиёсатчи бунча муддат Бош вазир лавозимида ишламаган.