Жанубий Осетияда сайлов ўтказилмоқда

Ўзини Грузиядан мустақил деб эълон қилган Жанубий Осетияда Республика раҳбари лавозимига янги лидер танлаш учун сайлов ўтказилмоқда.

Бу 2008 йилда Грузия билан қисқа муддатди урушдан кейин Россия Жанубий Осетия мустақиллигини тан олганидан бери исёнкор ўлкада ўтказилаётган биринчи сайлов.

Атиги 70 минг аҳолига эга бўлган Жанубий Осетия раҳбари лавозимига 11 номзод даъвогарлик қилмоқда.

Жанубий Осетиянинг ҳозирги раҳбари Эдуард Кокойти учинчи муддатга сайланиш ҳуқуқига эга бўлмагани сабабли сайловда иштирок этмаяпти.

У пойтахт Цхинвал ҳокими ўринбосари Алан Котаевни қўллаб-қувватламоқда.

Таҳлилчилар фикрича, Грузиянинг исёнкор ўлкаси Жанубий Осетияга ким янги раҳбар этиб сайланишидан қатъий назар у чуқур илдиз отган коррупцияга қарши кураш олиб бориши, Республика мустақиллиги бошқа давлатлар томонидан тан олиниши ҳамда қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиши керак бўлади.