Туркманистон президенти Исломободга борди

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедев.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов бир кунлик сафар билан Исломободга борди.

Сафари давомида у Покистон президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазири Юсуф Ризо Ғилонийлар билан учрашади.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, музокаралар бош мавзуи энергетика соҳасидаги ҳамкорлик бўлади.

Хусусан, Туркманистондан Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга ўтказиладиган газ қувури лойиҳаси муҳокама қилиниши айтилмоқда.